ДУЭТ (лот. duo — икки) — 1) икки ижрочидан иборат ансамбль. Мазкур ансамбль учун мўлжалланган созлар жўрлигидаги ёки жўрсиз мусиқий (асосан вокал) асар. Мустақил жанр сифатида ҳамда мусиқий-саҳнавий (опера, мусиқали драма) ва вокалсимфоник (оратория, кантата ва б.) асарлар таркибига киради.