ДУГДОН

ДУГДОН — хонаки пиллакашлик корхонасида хом ипакка тоб берадиган дастгоқ. Ром шаклида, тепадон, тагдон, мунчоклик, гўшлик, бағара каби қисмлардан иборат бўлиб, девчарх воситасида ҳаракатга келтирилади.