ДУКАТ

ДУКАТ (лот. ducatus — герцоглик) — қад. кумуш ва олтин танга (баъзан, цехин ёки флорин деб ҳам аталган). Ғарбий Европанинг бир қанча мамлакатларида муомалада бўлган. Дукат дастлаб Венецияда (1140), кейинчалик кўпгина ғарбий Европа мамлакатларида зарб этилган. 1559— 1857 й. ларда Германия ва Австриянинг давлат пули ҳисобланган. Оғирлиги 3,44 г атрофида. Голландияда 1875 й. гача, Австрия-Венгрия 20-а. бошларигача муомалада бўлган.