ДУКЕНТСОЙ

ДУКЕНТСОЙТошкент вилояти Оҳангарон туманидаги сой. Оҳангарон дарёсининг ўнг ирмоғи. Чатқол тизмасидаги Музбел довонининг жан. ёнбағирларидан оқиб тушувчи 60 дан зиёд ирмоқнинг қўшилишидан ҳосил бўлади. Юқори оқимида (чап ирмоғи — Чилтонсой қуйиладиган жойгача) Олатанги, сўнг Дукентсой деб аталади. Уз. 33 км, ҳавзасининг майд. 242 км2. Д. қорёмғир ва булоқ сувларидан тўйинади, ўртача кўп йиллик сув сарфи 3,41 м3/ сек, ўртача лойқалиги 120 г/м3. Д. йиллик оқимининг 70—80% март—июнда оқиб ўтади. Ёзнинг 2-ярми, куз ойларида эса суви 0,30 м3/сек гача камаяди. Дукентсойдан апр.-майда кўпинча сел келади, сув сарфи секундига 56 м3 гача ортади. Қишда кўпинча музлайди.