ДУКИРЛАР

ДУКИРЛАР, кокилдор антилопалар — қувушшохлилар оиласига мансуб сут эмизувчилар 2 та уруғининг умумий номи. Танасининг уз. 55—145 см, оғирлиги 4—80 кг. Урғочиси эрка-гига нисбатан йирикроқ. Бошида бир тутам узун юнги ва бир жуфт калта конуссимон шохи бор. Кокилдор, яъни ўрмон Д. и уруғига 15 тур, бутазор Дукирлари уруғига 1 тур киради. Африканинг Саҳ-рои кабирдан Жануброкдаги пасттекисликлари ва тоғларидаги ўрмон ва бута-зорларида яшайди. Барг ва мевалар, баъзан ҳашаротлар, қушлар ва ҳайвонларнинг ўлимтиклари билан озиқланади. Овланади.