ДУМ

ДУМ — умуртқали ҳайвонлар танасининг кейинги қисми. Дум сувда ҳаёт кечирувчи ҳайвонларда тана билан бир текис қўшилиб кетган думсузгични ҳосил қилади. Кўпчилик қуруқликда яшайдиган ҳайвонларда Дум ҳаракатланиш функциясини бажармайди, фақат судралиб юрувчилар ва думли сувда ва қурукликда яшовчилар Думи ҳаракатланишга ёрдам беради. Қушларнинг Дум қисми қисқа бўлиб, унга бошқарув патлари бириккан. Сут эмизувчи ҳайвонлар (маймунлар, опоссум, айрим чумолихўрлар) Д. и дарахт шохларига илашиш, сакровчи ҳайвонлар (кенгуру, қўшоёқ, ер товушқони)да Дум таянч ва бошқарув ёки парашют (олмахон, тйин) вазифасини бажаради. Китсимонларнинг калта Дум ида сузгичлари жойлашган. Бир қанча сут эмизувчилар (одамсимон маймунлар) Д. и йўқолиб кетган. Кўп ҳолларда умуртқасиз ҳайвонлар танасининг кейинги қисми ёки ўсимтаси ҳам Дум дейилади.

Next Article

ДУМА