ДУМБА-ЖИГАР

ДУМБА-ЖИГАРяхна таом. Қад. чорвадор қабилаларнинг ошхонасига мансуб. Қозоқ ва қирғиз пазандалигида «қуйруқ бовур» номи билан ҳозиргача сақланиб келади. Қўйнинг думба ва жигари яхлитлигича алоҳида-алоҳида идишларда суст оловда думба 45 мин., жигар эса 30 мин. пиширилади. Пишган думба ва жигар совутилгач, япроқяпроқ (қалинлиги 1—2 см, эни 2—3 см, уз. 4—5 см) қилиб кесилади. Ликобчада бир бўлак жигар устига думба қўйилиб, дастурхонга тортилади.