ДУМЛУПИНАР

ДУМЛУПИНАР — Ғарбий Анадолудаги қишлоқ. Грек-турк уруши даврида Думлупинар ёнида Мустафо Камол (қ. Отатурк) кўмондонлиги остидаги турк армияси 1922 й. 30 авг. да грек босқинчилари устидан ғалаба қозонган. Бу ғалаба Антанта давлатларининг босқинчи қўшинларига қарши туркларнинг зафарли юришини бошлаб берган.