ДУМПАЛЬМА

ДУМПАЛЬМА (Hyphaene) — пальмадошлар оиласига мансуб ўсимликлар туркуми. 30 дан ортиқ тури бор, айниқса, Африкада, МАРда кўп тарқалган. Шохшаббаси кенг ёйилган. Барглари шохларининг учида елпиғичсимон жойлашган. Тўпгули кучаласимон, гуллари айрим жинсли, сарғиш ёки қизил. Меваси данакли, эти юмшоқ, ширин. Д. нинг машҳур турлари: асл дум-пальма (Н. thebaica) ва дашт дум-пальмаси (Н. coriacea). Асл Д. Мисрнинг дарё соҳилларидаги ўрмонларда, дашт Думпальмаси эса Шарқий Африка саванналарида, Мадагаскар оролида ўсади, улар тропик мамлакатларда кўплаб экилади. Баргидан сават, бўйра ва чипта тўқилади ҳамда тўшакларга солинади.

Loading...