Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

ДУМПАРАСТ

ДУМПАРАСТ, узунқуйруқ (Terpsiphone-paradisi) — чумчуқсимонлар туркумининг пашшахўрлар оиласига мансуб қуш. Катталиги чумчуқдек. Нарининг иккита дум пати жуда узун, 50 см гача етади. Думпараст номи шу тариқа юзага келган. Жан. Маньчжурия ва Приморьедан Ўрта Осиёгача тарқалган. Ўзбекистонда (Фарғона водийси, Тошкент, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларига) кеч баҳорда келиб, куз бошларида учиб кетади. Думпараст тоғ ҳамда тоғ этакларидаги ўрмон ва боғларда яшайди. Дарахтда уя қуради. 4—5 дона тухум қўяди. Турли ҳашаротлар билан озикланади. Ўзбекистонда алоҳида муҳофазага муҳтож.

Prev Article

ДУМПАЛЬМА

Next Article

ДУМПЕР