ДУМПЕР

ДУМПЕР (инг. dump — ағдармоқ) — сочилувчан юк (қум, шағал ва б.) ларни яқин (2 км гача) масофага ташиш учун мўлжалланган ихчам ўзиағдарар машина. Чаққонлиги, иш унумдорлиги юқорилиги, юкни тез ортиш ва бўшатиш имкони борлиги, қайрилиб олиши шарт эмаслиги (иккала йўналишда ҳам бир хил тезликда ҳаракатлана олиши) билан оддий (катта) ўзиағдарар машиналардан фарқ қилади. Думпер кузови ҳайдовчи ўриндиғининг олдида жойлашган, ҳайдовчининг ўриндиғи буриладиган қилиб ясалган, бошқариш қурилмалари Думперни орқага ҳам ҳайдашга имкон берадиган қилиб тузилган. Думпер қурилишда, саноат корхоналарида, аэропорт ва вокзалларда ишлатилади.

Loading...