ДУМПКАР

ДУМПКАР (инг. dampcar) — юкларни қисқа масофага (2 км гача) ташиб, ўзи ағдарадиган тепаси очиқ вагон. Д. да кумир, руда, қурилиш материаллари ва б. ташилади. Думпкар кузови пневматик ёки гидравлик қурилма ёрдамида юкни ён томонга ағдаради. Думпкарга 60—180 т гача юк ортиш мумкин. Бошқа вагонлардан афзаллиги шуки, у исталган юкни 1,5 мин. да ағдаришга имкон беради.

Loading...