ДУНАЕВСКИЙ Исаак Осипович

ДУНАЕВСКИЙ Исаак Осипович [ 1900.18(30). 1, Лохвица, ҳоз. Полтава вилояти — 1955.25.7, Москва] — композитор, дирижёр, Россия халқ артисти (1950). Замона-вий рус оперетта ҳамда мусиқали кинокомедия асосчиларидан, қўшиқ жанрининг йирик устаси. 12 та оперетта, 3 балет, кантаталар, драматик спектаклларга мусиқалар ёзган. Айниқса, «Қувноқ йигит-қизлар», «Дарвозабон», «Цирк», «Капитан Грант болалари», «Бой келин», «Волга-Волга», «Кубань казаклари» каби фильмлар учун яратган, симфонизм билан йўғрилган мусиқалари ва қўшиқлари оммавийлашган. Ижодий услуби куйчанлик ва хатто гармониялари оҳангдорлиги, хилма-хиллиги, жаз ритмларидан унумли фойдаланилганлиги билан ажралиб туради. Оммабоп қўшиқ жанрининг янги турларини кашф этган: қўшиқ — маршСпорт марши», «Энтузиастлар марши», «Қувноқ ша-мол ҳақида қўшиқ» ва б.), қўшиқ — вальсМактаб вальси», «Вальс кечаси») ва б. Д. га бағишланган «Дунаевский оҳанглари» номли фильм ишланган (1963). Ўғли Максим Дунаевский (1945, Москва) — отаси анъаналари давомчиси, «Емелянинг бахти» (1975), «Капитан Грант болалари» (1987) каби мюзикллар, 30 дан ортик, фильмлар («Хайр, Мэри Поппинз», «Уч мушкетёр» ва б.)га эсда қоларли мусиқалар яратган.