ДУНИМСАР

ДУНИМСАР — 1) оғирлик ўлчов бирлиги; қиймати 1 ман нинг 1/16 улушига тенг. Ўрта Осиёда кенг қўлланган. Оғирлик ўлчов бирлиги маннинг улушли қиймати ишлатилган ва жойига қараб ҳар хил булгани учун Дунимсарнинг қиймати ҳам ҳар хил бўлган. Бухорода 2,5 ucmop ҳам Дунимсар деб юритилиб, 54 г га тенг бўлган (1 Д. =2,5 истор = 2,5-21,6 г = 54 г). Бухоронинг 25,6 кг ли мани бўйича 1 Д. = 1,6 кг бўлган. 19-а. да катта Дунимсар катта (16 пудли) маннинг 1/16 улуши, яъни 16,38 кг бўлган ва 1 пуд деб, кичик Дунимсар кичик (8 пудли) маннинг 1/16 улуши, яъни 8,19 кг булган ва 0,5 пуд деб юритилган. Д. Тошкент, Фарғона, Хўжанд ва б. вилоятларда қарийб қулланилмаган;

2) буғдой экиладиган ер майдонини ҳам тахм. белгилашда қўлланилган бирлик; 1 Д. бугдой экиладиган ер майдони 1 Д. майдон ҳисобланади.

Prev Article

ДУНЁҚАРАШ

Next Article

ДУОДЕНОСТАЗ