ДУНИТ

ДУНИТ (Янги Зеландиядаги Дун тоғи номидан) — ута асосли интрузив тог жинси. Асосан оливиндан (85— 100%) иборат. Қўшимчалари хромит ва магнетит. Ранги қора, тўқ ва оч яшил. Дунит бор жойда платина, никель, кобальт, хром, тальк, хризотил-асбест конлари учрайди. Дунит одатда қисман серпентинлашган бўлади. Ўзбекистонда Томди тоғларининг шим.-ғарбида кичик линзасимон шаклда топилган. РФ (Урал, Байкалбўйи), Арманистон ва б. жойларда учрайди. Дунитдан ўтга чидамли материаллар тайёрланади.