ДУНЬХУАН

ДУНЬХУАН — Хитойдаги қад. шаҳар, Ганьсу провинциясининг чекка ғарбида. Дуньхуан 1-минг йилликда Хитойни Жан. ва Ғарбий Осиё орқали Европа билан боғлайдиган Буюк ипак йўлида муҳим ман-зил бўлган. Дуньхуандан 14 км жан.-ғарбда ғорларга жойлашган будда монастири — Цяньфодун («Мингта Будда ғори»; 353—366) бор. 480 га яқин ғор сақланиб қолган (энг каттаси Могао, 366). 1899 й. ғорлардан бирида Хитой, Ҳиндистон, Марказий Осиё ва Кичик Осиё я. о. да яшаган халқлар тилида ёзилган 20 мингдан ортиқ қўлёзма топилган. 1907 й. бу топилмаларнинг кўп қисми А. Стейн экспедицияси томонидан Англияга олиб кетилган ва Британия музейига топширилган, бир қисми Пекин кутубхонасида сақланмоқда.

Loading...