ДУНЁ

ДУНЁ — 1) барча материя шаклларининг бир бутун мажмуи, ер курраси ва ундаги барча мавжудот;

2) моддий бойликлар мажмуи;

3) маълум бир ижтимоий тузумга, ўзига хос маданий, ижтимоийтарихий хусусиятларга эга бўлган кишилик жамияти (мас, қадимги Дунё);

4) диний тасаввурларда ердаги ва охиратдаги ҳаёт (бу Дунё, у Д.). Илмий қарашлар бўйича Дунё моддий ва маънавий Дунёга ажратилади.

Loading...