ДУНЁ ВАҚТИ

ДУНЁ ВАҚТИ — бошланғич меридианнинг ўртача Қуёш вақти. Бошланғич меридиан қилиб шартли равишда Гринвич (Буюк Британия) расадхонасидаги меридиан олинади. Дунё вақти ярим тундан ҳисобланади ва Тошкент вақтидан 5 соат кеч бўлади (мас, Тошкентда соат 17 бўлганда Дунё вақти 12 бўлади). Астрономик йиллик журнал ва тақвимларда астрономик ҳодисаларнинг юз берадиган пайти Дунё вақтида берилади.