Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

ДУОБАСОЙ

ДУОБАСОЙСурхондарё вилояти Сариосиё ва Узун туманларидаги сой. Юқори оқимида Чормоголсой, қуйи оқимида Чошсой деб номланади. Тўполон сув омборига қуйилади. Бойсунтоғ тизмасининг Хўжапирён ва Хурсанд-тоғ тармоклари шарқий ён бағирларидан оқиб тушадиган 50 дан ортиқ ирмоғи бор. Уз. 33 км, сув тўплаш майд. 244 км2. Д. юқори ва ўрта оқимида нишаби катта, чуқур ва тор водийда тез оқади. Ҳавзаси нисбатан баланд ва нам ҳаво оқимларига рўпара жойлашганли-гидан ёғин кўпроқ ёғади. Шу сабабли Дуобасойда сув анча кўп, ўртача сув сарфи 5 м3/сек чамасида. Дуобасой қор-музликлардан тўйинади. Тўлинсув даври май—июнда бўлади, дек. —январда суви камаяди. Дуобасойдан Чош қишлоғи сув ичади.

Prev Article

ДУО

Next Article

ДУОДЕНОСТАЗ