ДУОДЕНОСТАЗ — ўн икки бармоқ ичак (қ. Ингичка ичак) ҳаракат фаолиятининг бузилиши. Бунда ичакда суюқ бўтқага ўхшаш овқат луқмаси (химус) туриб қолади. Ўн икки бармоқ ичак йўлининг механик сабабларга кўра қисман тўсилиб қолиши (яллиғланиш, ўсма ва ҳ. к. туфайли), унда нерв таъминотининг бузилиши ва б. сабаб бўлади. Меъда ва ичак соҳасида оғриқ, айниқса овқат истеъмол қилгандан сўнг кўнгил айниши, қусиш кузатилади. Рентгенологик, фиброскопик, монометрик ва б. текширишлар асосида ташҳис қўйилади. Касаллик асосан жарроҳлик йўли билан даволанади.