ДУОХОНЛИК — дуо ўқиш, дам солиш билан шуғулланиш. Ислом анъаналари бўйича Қуръони карим ва хадиси шарифларда кўрсатилган муайян дуолар ўқиб турилади. Айни вақтда ман-тиқсиз, пойма-пой сўзларни ўзича ўқиб дам солиш ҳоллари ҳам учрайди. Ислом дини нуқтаи назаридан булардан биринчиси рухсат этилган бўлиб, уни тўғри ўқиб, кўрсатилган тартибда ижро этиш мумкин; иккинчиси эса мутлақо ман этилади ва у билан шуғулланиш фирибгарлик, алдамчилик ва гуноҳ ҳисобланади. Умуман Дуохонлик касби билан кифояланиб, жисмоний ёки аклий меҳнат билан шуғулланмаслик шаръан салбий хусусиятлардан биридир (яна қ. Азайимхонлик).