ДУОЙИ БАД

ДУОЙИ БАД (форс — қарғиш) — кимнидир қарғаб, унинг зарарига қилинган дуо. Мас, ота-она қарғиши, маз-лум қарғиши ва ҳ. к. Хадиси шарифда ота-она, мусофир ва мазлум (зулм қилинган)ларнинг дуолари шаксиз қабул қилиниши таъкидланган. Дуойи баднинг зидди — дуойи хайрдир. Дуойи хайрда кимнидир алқаб ёки олқишлаб, унинг ҳаққига қилинган дуо тушунилади. Пайғамбарлардан Нуҳ (ас) ўз қавмларини Дуойи бад қилганлар. Натижада уларга Аллоҳ таоло тўфон балосини юборган. Ислом динида Дуойи бад қилиш тавсия этилмайди. Бир инсон ёки ҳатто фарзанд ёмонлик қилиб, кўп зарар келтирган тақдирда ҳам, уларнинг шаънига фақат дуойи хайр қилиб, яратгандан уларга инсофтавфиқ сўрашлик улуғ инсоний фазилатлардан эканлиги уқтирилади.