ДУПЛЕКС АЛОҚА

ДУПЛЕКС АЛОҚА (лот. duplex — икки томонлама, қўш) — икки томонлама электр алоқа усули; бунда хабарларни бир вақтнинг ўзида ҳам узатиш, ҳам қабул қилиш мумкин. Дуплекс алоқа пунктларининг ҳар бирида узатувчи ва қабул қилувчи икки аппарат ёки узатиш ва қабул қилиш занжирлари бир-биридан ажратилган битта аппарат бўлади (қ. Симплекс алоқа).

Loading...