ДУПЛЕКС ЖАРАЁН (металлургияда) — кетма-кет жойлашган икки эритиш агрегатида пўлат олиш усули. Конвертермартен печи, конвертер-электр печи, индукцион вакуум печи-ваккумли ёй печи Дуплекс жараёнга мисол бўла олади. Сифатли пўлат олиш учун ав-вал чўян конвертерда (бессемер ёки томас конвертерида) пўлатга айлантирилади, суюқ пўлат мартен печига қуйилиб, олтингугурт, фосфордан тозаланади ва кимёвий таркиби яхшиланади. Дуплекс жараён болғаланувчан чўян олиш ва кулранг чўяндан сифатли қуймалар тайёрлаш учун ҳам ишлатилади. Бунда чўян аввал вагранкааа эритилиб, сўнгра алангали печь ёки электр печда қиздириб ишлов бериш йўли билан қиёмига етказилади.