ДУРА-ЕВРОПОС

ДУРА-ЕВРОПОСФурот дарёсининг ўрта оқими бўйида жойлашган қад. шаҳар харобаси (мил. ав. 300 — мил. 256 й.). Подшоҳ Салавк I томонидан бунёд этилган. Мил. ав. 2-а. нинг 2-ярмидан Парфия подшолиги, мил. 165 й. дан Рим империяси таркибида. 256 й. Эрон б-н бўлган урушдан кейин сосонийлар қўшини томонидан вайрон қилинган. Шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий тарихига оид папирус ва пергаментга битилган бизгача сақланиб қолган кўпгина ҳужжатлар, салавкийлар давридан қалъа, агора (халқ мажлиси ўтка-зиладиган майдон), ибодатхоналар қолдиклари, парфянлар давридан эса сарой, деворий нақш солинган кўплаб ибодатхоналар харобалари, Рим давридан бўлса истеҳкомлар, термалар (ҳаммомлар), черков, синагога ва Митра ибодатхонаси харобалари сақланган. Д.-Е. Сурия билан Эрон ўртасидаги карвон савдосининг йирик маркази хамда мамлакат чегарасидаги муҳим қалъа вази-фасини ўтаган.

Loading...