ДУРАГАЙ

ДУРАГАЙ — ирсий белгилари билан бир-биридан фарқ қиладиган организмларни жинсий ёки вегетатив усулда ўзаро чатиштириб олинган наел. Ўсимликшуносликда тур ичи ва узок, шакллар (турлараро, туркумлараро) Дурагайлар учрайди. Тур ичи Дурагай лари бир турга мансуб икки навни, тур хилларнинг индивидларини чатиштириш йўли билан олинади. Географик узоқ Дурагай (ҳар хил геномли) бир туркумга оид икки турни, икки ёки ундан ортик, турга мансуб навларни, бир оилага мансуб икки туркумни чатиштириб олинади. Ҳоз. даврда қ. х. экинларининг тезпишарлиги, ҳосилдорлигини ошириш, ҳосил сифатини яхшилашда биринчи бугин Дурагай лардан фойдаланиш кенг йўлга қўйилган. Мак-кажўхори, кунгабоқар, помидор, қанд лавлаги ва б. уруғчилигида биринчи ав-лод Дурагай уруғларидан фойдаланиш юқори самара беради (қ. Гетерозис).

Ўзбекистонда Дурагай ипак қурти селекциясида катта ютукларга эришилган. Чорвачиликда хар хил тур, авлод ёки зотларга мансуб ҳайвонларни ўзаро чатиштириш натижасида олинган янги наел Дурагай дейилади.

Loading...