ДУРАГАЙЛАШ

ДУРАГАЙЛАШ — ирсий белги ва хусусиятлари билан фаркланувчи ўсимликлар ва ҳайвонларни ўзаро чатиштириш. Натижада ота-она организмларининг белги ва хусусиятларига эга бўлган дурагай организм пайдо бўлади. Дурагайлашда чатиштириш учун олинган ота ва она организмлар Р ҳарфи билан (Р, — она; Р2 — ота), она шакли 9 (кўзгу) оталик — cf (қалқон ва найза), чатиштириш эса х белгилари б-н; дурагай авлодлари (бўғинлари) лот. F ҳарфи остига қўйилган тартиб рақамлари б-н ифодаланади (мас; F, — биринчи, F2 — иккинчи ва ҳ. к. авлодлар). Дурагайлаш жинсий ҳужайралар иштирокида ҳамда вегетатив тана органлари иштирокида ўтказилади. Жинсий ҳужайралар иштирокидаги Дурагайлашда асосан ирсий белгиларни белгиловчи генлар, хромосомалар катнашади. Бунда оналик ва оталик шакллари ген ва хромосомаларининг ўзаро фавқулодда қўшилиши эвазига кўплаб рекомбинантлар — янги белги ва хусусиятларга эга ўсимликлар F2 ва келгуси авлодда ажралиб чиқади ҳамда бу селекция ишини олиб бориш учун катта манба ҳисобланади.

Жинсий ҳужайралар иштирокида Дурагайлаш табиий ва сунъий бўлиши мумкин. Табиий Дурагайлаш табиатда жуда кенг тарқалган ҳодиса бўлиб, фақат тур-хиллар, турлар ўртасидагина рўй бериб қолмай, ҳар хил турлар, ҳатто туркумлар ўртасида ҳам юз бериши мумкин. Пайдо бўлган табиий дурагайлар эволюция ёки селекция жараёнида танлаш учун материал бўлиб хизмат қилади. Сунъий Дурагайлаш тезпишар, серҳосил, касаллик ва ҳашаротларга чидамли янги навларни, чорвачиликда эса сермаҳсул, табиий иқлим зоналарига мослашган ҳайвон зотларини яратишда қўлланилади. Дурагай популяциялари ичидан танлаш керакли белгилар мужассамланган янги навлар ва зотлар яратиш имкониятини беради. Дурагайлаш генетика ва селекция фанлари асосида келиб чиққан бўлиб, генетикада ирсий белги ва хусусиятларнинг авлоддан-авлодга ўтиш қонунларини, белгиларнинг ўзаро узвий боғланиши — корреляция кўрсаткичларини ўрганиш ва б. мақсадларда; касалликларга ва ҳашаротларга чидамли, серҳосил, ҳосилнинг сифати юқори бўлган қ. х. экинларининг янги навларини, чорвачиликда сермаҳсул ҳайвон зотларини яратишда қўлланилади.

Дурагайлашнинг бир қанча услублари ва шакллари мавжуд. Дурагайлаш тур ичида Дурагайлаш (бир турга мансуб, лекин генетик жиҳатдан фарқланувчи индивидларни чатиштириш), турлараро Дурагайлаш (ҳар хил турга мансуб индивидларни чатиштириш) ва туркумлараро Дурагайлаш (турли туркумга мансуб индивидларни чатиштириш), навлараро Дурагайлаш (генетик фаркланувчи иккита навга мансуб индивидларни чатиштириш) ва б. га бўлинади. Турлараро ва туркумлараро Дурагайлаш географик узок шаклларни дурагайлаш ёки генетик узок, Дурагайлаш, тур ичида ва навлараро, нав ичида чатиштириш тур ичида Дурагайлаш дейилади. Географик узок, Дурагайлашнинг генетик ҳамда селекцияда амалий ва назарий аҳами-яти катта, чунки унда тур ичида дурагайлашда ҳосил қилиб бўлмайдиган» белги ва хусусиятларга эга шакллар пайдо бўлади. Генетик узок, Дурагайлаш имкони-ятлари бир қатор омиллар: турларнинг хромосомалари сони ёки уларнинг генетик конституцияси билан фаркланиши; турларнинг географик ажралиб қолиши; кўпайиш циклларининг мос келмаслиги; жинсий кўпайиш органлари тузилишидаги фарклар; чанг найчалари ва уруғчи тўқималарининг номута-носиблиги сингари четдан чангланишга тўсқинлик қилувчи омиллар; қўшилувчи гаметаларнинг генетик номутаносиблиги, ядро ва цитоплазманинг физиологик номутаносиблиги; зиготанинг яшаш шароитига мослаша олмаганлиги туфайли ривожланишнинг бошлан-ғич даврида нобуд бўлиши ва б. билан чекланган. Мас. гўзада хромосомалари ҳар хил турларнинг узоқ Дурагайлашда чатишмаслигини бартараф этиш учун пайванд қилиш йўли б-н олдиндан вегетатив яқинлаштириш усули, ота-она ўсимлик турларининг чанги аралашмаси билан чанглаш, F, дан воситачи сифатида фойдаланиш, чанглашни оналик гуллари устунча ва тумшуқчаларининг турли хил ривожланиш босқичларида ўтказиш, оналик шакллари гулининг тумшуқчасини ўсишни тезлаштирувчи моддалар билан ишлаш, колхицин таъсир эттириб диплоид отаона турларининг хромосомалари сонини икки баравар ошириш каби усуллардан фойдаланилади.

Дурагайлашнинг бир қанча усуллари бор. Оддий Дурагайлашда — ота ва она сифатида олинган (икки хил ирсий хусусиятга эга бўлган) бир турга мансуб икки ўсимлик бирбири билан чатиштирилади (Ах Б). Оддий чатиштириш икки нав, икки тур, икки авлод ўртасида олиб борилиши мумкин. Мураккаб Дурагайлашда хар хил шаклларни — бир турга мансуб бир неча навни ўзаро чатиштиришдан олинган дурагайлар яна бир-бири билан чатиштирилади [(АхБ) х (БхГ)]. Такрорий чатиштириш да оддий чатиштиришдан олинган дурагай яна ўша она (А) ёки ота (Б) форма билан чатиштирилади [(Ах Б) х А ёки (Ах Б) хБ]. Погонали чатиштиришда оддий дурагай (АхБ) ҳар йили бошқа-бошқа формалар билан чатиштирилади [(АхБ) х В]. Ре ци п рок чатиштиришда биринчи галда она сифатида олинган ўсимлик иккинчи галда ота, ота эса она сифатида олинади (АхБ ва БхА). Бек кросс Д. — биринчи ёки учинчи бўғин дурагайларини отаона шаклларининг бири билан бир ёки кўп марта кайта чатиштиришдир. Булардан ташқари, яқин қариндошлик чатиштириш (инцухт — ўсимликларда, инбридинг — ҳайвонларда) усули ҳам мавжуд. Бунда четдан чангланувчи ўсимлик 5—6 йил ўзидан чатиштирилса, инцухт линия ҳосил бўлади. Бундай икки хил линиялар ўзаро чатиштирилса, линиялараро дурагай, икки хил линиялараро дурагай ўзаро чатиштирилса, қўш линиялараро дурагай ҳосил бўлади. Оддий ва мураккаб Дурагайлаш чорвачиликда янги зот етиштириш ва айрим ирсий белгиларни яхшилаш мақсадида, ўсимликшу-носликда эса янги нав етиштириш билан бирга ўсимликнинг гетерозис формаларини яратиш, экинлар хреилдорли-гини оширишда қўлланади.

Вегетатив Дурагайлашнинг (тана қисмлари) куртак пайванд (куртаклар кўчатлар пўстлоғига ўтқазилади) ва искана пайванд кўринишлари бор (қ. Пайванд). Вегетатив Дурагайлаш асосан мева-боғдорчиликда қўлланилади.

Дурагайлаш микроорганизмларда ҳам ўтказилади. Бунга генетик инженерия ва биотехнология услубларида бир ҳужайрали организмдан ДНК таркиби ажратиб олинади ва унинг ўрнига инсон ёки бошқа ДНК моддаси киритилади ва шу ДНК топширигига биноан янги дурагай организм ишлай бошлайди. Шу усулда ўстириш гормони, инсулин каби ўта керакли моддалар ишлаб чиқарилади.

Йўлдош Узоқов.

Next Article

ДУРАНГО