ДУРАНГО — Мексикадаги шаҳар, Ғар-бий Сьерра-Мадре тоги этагида. Дуран-го штатининг маъмурий маркази. Аҳолиси 350 минг кишидан зиёд(1990-й. лар ўрталари). Муҳим транспорт йўллари тугуни. Кончилик (олтин, кумуш, темир рудаси, қалай) ва қ. х. райони маркази. Металлургия, ёғочсозлик, тўқимачилик, тери, озиқ-овқат саноати корхоналари, Хуарес ун-ти (1933), шаҳар ёнида йирик темир руда конлари бор. Д. га 1563 й. да асос солинган.