ДУРБЕК

ДУРБЕК (14-а. охири — Балх — 15а. боши) — ўзбек шоири. Унинг «Юсуф ва Зулайҳо» достонигина етиб келган. Дурбекнинг «Юсуф ва Зулайҳо» достони 1409 й. ёзилган. Достон асосини Шарқда машҳур Юсуф ва Зулайҳо хақидаги ривоят ташкил этган. Шарқ адабиётида сайёр сюжетга айланиб кетган бу мавзу ўзига хос услубда қайтадан (ўзбек тилида) баён этилган. Дурбек ўзи яшаган давр манзараларини достон руҳига сингдириб юборган. Асарда Балх ш. нинг қамал қилиниши, шаҳар халқи бошига тушган оғир фожиалар юксак маҳорат билан тасвирланган. Қамал туфайли юз берган очлик, сувсизлик каби қи-йинчиликларни шаҳар ташқарисидаги маъмурчиликка қарамақарши қўйган. Достондаги қахрамонлар фаолияти Марказий Осиё шаҳар ва қишлоқларига хос табиат манзаралари, турмуш ҳодисалари, халқ урфодатлари тасвири орқали акс эттирилган. Шоир бош қаҳрамон Юсуфнинг тақдири ва унинг ҳаётга бўлган муносабатини турли ва-зиятларда тасвирлайди. Юсуфнинг инсоний фазилатлари унинг зеҳни ва заковати одамларга, ўз элига мухаббатида кўзга яққол ташланади. У беҳуда қон тўкмасдан, ақл-идрок билан мамлакатни бошқарувчи одил шоҳ даражасига кўтарилади. Дурбек хотин-қизлар латофати ва заковатини янги жихатлар билан бойитган, Зулайҳо тимсолида садоқатли севги соҳибаси образини ярата олган. «Юсуф ва Зулайҳо» достонининг қўлёзма нусхаси Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-тида (инв. №185), Париж ва Истанбул кутубхоналарида сақланади.

Loading...