ДУРБИН

ДУРБИН (форс. — узоқни кўрувчи) , бинокль — узоқдаги нарсаларни кўриш ва кузатиш учун хизмат қиладиган оптик асбоб. Ҳар қандай Дурбин бир-бирига ёнма-ён ўрнатилган икки трубага маълум тартибда жойлашган объектив линза ва окулярдан иборат. Дурбиннинг узоққа қаратиладиган катта «кўзлари» объектив, кузатувчи қарайдиган кичик «кўзлари» окуляр дейилади. Амалда икки хил Дурбиндан фойдаланилади:

1) Галилей Дурбини 2,5—4 марта катталаштириб кўрсатади. Бу Д. даёруғликни ёювчи линза окуляр вазифасини ўтайди. Галилей Дурбини оддий, ихчам, ёруғликни яхши ўтказадиган, аммо кўриш майдони тор бўлганлиги учун кўпинча театр томошаларини кўришда ишлатилади;

2) призмали Дурбин — фойдаланиш учун қулай. Кўриш майдонининг бурчаги катта, стереоскопга хос хусусиятлари яхшиланган Дурбин ёрдамида масофаларни ўлчаш ҳам мумкин. Амалда қўлланилаётган Дурбин нарсаларни 2—22 марта катталаштириб кўрсатади.