ДУРДИЕВ

ДУРДИЕВ Ота (1910.1.1, Кеши қишлоғи — 1981.5.11, Ашхобод) — туркман актёри. Туркменистан халқ артисти (1955). Туркман театр санъатининг асосчиларидан. 1929 й. дан Мулланапасов номидаги Туркман драма театрида ишлаган. Ҳажвий ва характерли роллар устаси сифатида танилган. Яратган об-разлари индивидуал хусусиятларнинг ёрқинлиги, сатирик ўткирлиги билан ажралиб туради. Энг яхши роллари: Бобохон («Тоҳир ва Зуҳра»), Абу Сар-дор («Каймир-Кўр»), Муродов («Чўпон ўғли»), Хоразм хони («Маҳтумқули»), КентҚирол Лир»), Ота («Алланнинг оиласи») ва б. «Дурсун», «Чўпоннинг ўғли», «Махсус топшириқ» каби фильмларда суратга тушган.