ДУРГАПУР — Ҳиндистон шим.шарқидаги шаҳар, Дамодар дарёси бўйида, Ғарбий Бенгалия штатида. Ахолией 426 минг кишидан зиёд (1990-й. лар ўрталари). Муҳим транспорт йўллари тугуни. Ҳиндистондаги энг йирик кўмирметаллургия рнининг маркази. Металлургия к-ти, оғир машинасозлик, кимё ва махсус пўлат тайёрлаш з-длари бор. Д. яқинида Дамодар гидроэнергосистемасининг йирик тўғони қурилган.