ДУРОВЛАР

ДУРОВЛАРцирк артистлари, мас-харабозлар ва ҳайвон ўргатувчилар оиласи. Сулола асосчилари: Анатолий Леонидович (1864—1916) — машҳур масхарабозсатирик, публицист, кичик уй ҳайвонлари билан ишлаган, унинг акаси Владимир Леонидович (1863—1934), ҳайвонларни ўргатиш соҳасида янги рус мактаби (ҳайвонларни жонини оғритмай, эркалаб тарбиялаш)нинг асосчиси. Акаукалар сатирик монологлар ижро этишган. Улар анъанасининг давомчилари Владимир Леонидовичнинг қизи Анна Владимировна (1900—78), Анатолий Леонидовичнинг набираси Владимир Григорьевич (1909 — 1972), Владимир Леонидовичнинг набираси Юрий Владимирович (1909/10—1971), унинг қизи Наталья Юрьевна (1934), 1978 й. дан В. Л. Дуров номидаги ҳайвонлар театрининг бади-ий рахбари. Цирк мавзусида яратилган қисса ва ҳикоялар муаллифи. Шунингдек, Дуровлар оиласининг бошқа вакиллари ҳам циркда ишлашади.