ДУРРЕС

ДУРРЕСАлбания ғарбидаги шаҳар. Адриатика денгизининг Дуррес қўлтиғи бўйида. Дуррес ретининг маъмурий маркази. Аҳолиси 70 минг ки-шидан зиёд. Мамлакатнинг энг катта порти. Шоссе ва т. й. лар тугуни. Кемасозлик, металлсозлик, озиқ-овқат, тамаки, кўн, резина саноати корхоналари, шаҳар четида курортлар бор. Йирик балиқ овлаш базаси. Иқлими юмшоқ, янв. нинг ўртача т-раси 5°, июлники 25°, йиллик ёғин 1100—1800 мм. Шаҳарга мил. ав. 7-а. да асос солинган. Антик шаҳар қолдиқлари сақланган. Туризм ривожланган.

Loading...