ДУРРОНИЙЛАР — афғонларнинг йирик қабилалар уюшмаси. Умумий сони 3 млн. дан ортиқ (1996). Афғонистоннинг жан.-ғарбий қисмида, шунингдек, мамлакатнинг йирик шаҳарларида, қисман Покистонда яшайдилар. Пушту тилида гаплашади. Исломнинг сунна мазҳабига эътиқод қилади. Дурронийлар илгари абдаллар деб номланган. Афгон давлатининг асосчиси Аҳмадшох томонидан Дурроний деб ўзгартирилган (1747). Дурронийлар зирак ва панжпо тармоқларига бўлинади. Зирак папалзои, ал-козои, баракзои ва атсакзои кабилалари, панжпо нурзои, ализои, исҳоқ-зои қабилаларидан иборат. Деҳ-қончилик, кўчманчи ва ярим кўчманчи чорвачилик б-н шуғулланадилар (яна қ. Афғонистон, Дурронийлар давлати).