ДУРУН

ДУРУН — ўрта асрларга оид шаҳар харобаси. Жан. Туркманистоннинг Баҳарден т. й. станциясидан 5 км шаркда. Мустаҳкам аркқалъа, шаҳристон ва рабоддан иборат бўлган. Аркқалъа тўртбурчак шаклида, майд. 120×50 м, бал. 11 — 12 м. Шаҳристоннинг мудофаа деворлари жан. ва ғарб томондан аркка туташган. Шаҳар атрофи очиқ. Дурун 15-а. манбаларида тилга олинади. Энг қад. ёдгорликлари 9-а. га оид. Шаҳарнинг гуллаган даври 14-а. га тўғри келади.

Prev Article

ДУРРА

Next Article

ДУСАННИ