ДУШ

ДУШ (итал. doccia — сув қувури) — сувнинг баданга зарб билан урилишидан иборат сув муолажаси; гигиеник ва даволаш мақсадида қўлланилади. Сув оқимининг шаклига кўра ёмғирсимон (сув 1—2 мл ли майда найлардан отилиб чиқади), циркуляр (бунда бирталай ингичка сув оқимлари ҳамма томондан бир текис баданга урилади), оқимли (Шарко Душ, 1—4 ат. босимдаги сув оқими навбатма-навбат баданнинг турли қисмига йўналтирилади) ва б. Д. фарқ қилинади. Сув т-раси совук, (20°дан паст), салқин (20—33°), илиқ (34—38°), иссиқ (40° атрофида ва ундан юқори) бўлиши мумкин. Бир-бирига зид бўлган, яъни гоҳ иссиқ, гоҳ совуқ оқимли Душ шотланд души дейилади. Сув оқимининг йўналишига қараб бир текис, кўтарилувчи, тушувчи, шунингдек, сув босимига кура паст (0,3—1 ат.), ўртача (1,5—2 ат.) ва юқори (3—4 ат.) босимли Душлар ажратилади.

Сув ичида ўтказиладиган массаж-Д. ҳам муҳим муолажа ҳисобланади. Бунда ваннадаги иссиқ сувда ётган кишининг бадани қўл билан эмас, балки махсус аппарат орқали босим остида юбориладиган сув оқими билан массаж қили-нади. Сувнинг т-раси ва баданга урилиши Душнинг физиологик таъсир этиш негизидир.

Нерв системаси ва моддалар алмашинувининг бузилиши билан боғлиқ функционал касалликларда Душдан даво мақсадида фойдаланилади (яна қ. Сув билан даволаш).