ДУШАНБА

ДУШАНБА (тож. Душанбе; 192961 й. ларда Сталинобод) — шаҳар, Тожикистон Республикаси пойтахти (1929 й. дан). Ҳисор водийсида, Варзоб дарёсининг денгиз сатҳидан 750—930 м баландликдаги кенг террасаларида жойлашган. Душанбани Варзоб дарёси шим,дан жан. га, Кофарниҳон дарёси шарк,дан ғарбга кесиб ўтган. Термиз—Душанба ва Душанба—Кофарниҳон т. й. ва шоссе йўллар тугуни. Халқаро аэропорт бор. Иқлими континентал. Янв. нинг ўртача т-раси Г, июлники 28°, йилига 625—630 мм ёғин ёғади. Майд. 125 км2. Аҳолиси 512,5 минг киши (1997). Душанбада 4 та шаҳар тумани бор.

Душанба — Тожикистоннинг йирик саноат маркази, республика саноат и. ч. нинг карийб 1/3 қисми жойлашган. Машинасозлик ва металлсозлик саноати, тўқимачилик машинасозлиги, қ. х. машинасозлиги, савдо машинасозлиги, рўзғор совиткичлари, арматуралар, «Тожиккабель», йўл қуриш машиналари ремонти з-длари мавжуд. Қурилиш материаллари (цемент, ёғочсозлик корхоналари, уйсозлик к-ти, темир-бетон конструкциялар з-ди) ишлаб чиқарилади. Шаҳар саноатида енгил (тикувчилик, кўн пойабзал, ип газлама, трикотаж, шойи ф-калари) ва озиқ-овқат, (сут к-ти, қандолатчилик, тамаки ф-калари, вино, пиво, нон, ёғ-мой з-длари) саноати корхоналари ҳам салмоқли ўрин тутади. Душанбани Душанба-Вахш энергетика системаси (шаҳар иссиклик электр маркази, Норак, Перепадная, Марказий, Бош ГЭСлар ва Варзобдаги ГЭСлар) электр энергия билан таъ-минлаб туради. Шаҳар ичида автобус ва троллейбус қатнайди.

Душанба дастлаб Варзоб дарёсининг бўйидаги учта кичик ёндош қишлоқ — Сариосиё, Шоҳмансур ва Душанба ўрнида пайдо бўлган, булардан энг йириги Душанба қишлоғи эди. Шаҳар ҳудудидан юнон-бақтрия даври (мил. ав. 2-а.)га оид археологик ёдгорликлар топилган. Қўлёзмаларда Душанба қишлоғи 17-а. бошидан тилга олинган. 1924 й. дан То-жикистон Мухтор республикаси пойтахти (1925 й. дан шаҳар). 1926 й. Д. аҳолиси 5,6 минг киши бўлган. Кейинги йилларда Душанбада кўплаб чиройли маъмурий, ўқув, маданий ва маиший би-нолар (Ҳукумат уйи, Мажлиси Олий, С. Айний номидаги опера ва балет театри, Фирдавсий номидаги республика миллим кутубхонаси, «Тожиккон-церт», Борбад номидаги киноконцерт зали, «Душанба», «Тожикистон» меҳ-монхоналари, Тожикистон давлат миллии ун-ти, аэровокзал, «Роҳат», «Саодат» чойхоналари, «Садбарг» маиший хизмат уйи, Касаба уюшмалари Са-ройи, ёзувчилар уйи) ва кўп каватли турар жой бинолари қурилган. Вахдат, Ғалаба, Вокзал одди майдонлари, Айний номидаги боғ бор. Тожик мумтоз адабиёти аеосчиси Абу Абдулло Рудакийга, Абу Али ибн Сино ва Садриддин Айнийга ҳайкал ўрнатилган, Айний ва Мирзо Турсунзодага макбара барпо қилинган. Ботаника боғи, минералогия музейи ва б. бор.

Душанба 20-а. ўрталаридан йирик илмий ва маданий марказга айланди. Душанбада Тожикистон Республикаси ФА ва илмий тадқиқот ин-тлари ишлаб турибди. 15 олий ўқув юртида қарийб 50 минг толиб, ўрта махсус ўқув юртларида 6 мингга яқин ўқувчи, ҳунар-техника билим юртлари, лицей ва коллежда 6 мингдан зиёд ўқувчи таълим олмоқда.

Душанбада 7 театр (С. Айний номли Академик опера ва балет театри, А. Лоҳутий номли Тожикистон академик драма театри ва б.), филармония, цирк, 8 кинотеатр, «Тожикфильм» киностудиям, Фирдавсий номли Миллий кутубхона, ФА нинг Марказий илмий кутубхонаси, А. Лоҳутий номли шақар Марказий кутубхонаси, қарийб 180 жамоат кутубхонаси, 7 музей, Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси, радио, телемарказ, республика телеграф агентлиги ва б. бор. Душанбада полиграфия к-ти, «Ирфон», «Адиб», «Маориф», «Дониш», «Шарқи озод» нашриётлари, Тожикистон эн-циклопедияси Бош илмий таҳририяти мавжуд. 30 га яқин номда тожик, ўзбек, рус, инглиз ва б. тилларда газета, 13 номда журнал нашр этилади. Шаҳарда 27 касалхона, 60 врачлик амбулатория-поликлиника муассасаси (шу жумладан 10 та махсус диспансер), 8 санитария-эпидемиология ст-яси, 5 стадион, спорт са-ройи, 7 сузиш ҳавзаси мавжуд. Душанба ат-рофидаги (Ҳисор тоғларининг жан. ён бағирларида) манзарали тог дараларида дам олиш уйлари ва санаторийлар бор.