ДУШОХАСОЙ

ДУШОХАСОЙНавоий вилояти Конимех туманидаги сой. Уз. 20 км. Мавсумий қор ва ёмғирлардан тўйинади. Баҳорда кучли жала пайтларида суви кўпаяди. Душохасойнинг суви қуйи оқимида қумга сингиб кетади. Умумий уз. 72 км бўлган 25 та ирмоги бор.