ДУЯК (форс — икки-бир) — қад. ноғора-доира усулларидан. Доираи Дуяк деб ҳам аталади. Икки киска ва бир узун бўғинли «бака-бум» усулига мувофиқ келади. Бу усул тузилишининг оддийлиги, кўтаринки, шодиёна кайфият уйғотиши б-н таърифланади. Шу сабабли ноғора базмлари қадимдан Дуяк усули билан бошланган. Халқ қўшиқларининг жўрлик усули сифатида ҳам кенг қўлланилади, мақомларда сарахбор усулига яқин.