ДВИГАТЕЛЬ ЛИТРАЖИ — поршенли ички ёнув двигателиннт иш ҳажми йиғиндиси. Мас, битта цилиндрнинг иш ҳажми поршень юзининг цилиндрдаги поршень йўлига кўпайтмасига тенг. Двигатель литражи дм3 (литр) да ифодаланади. Двигателнинг қуввати ва ўлчамларини билдиради (мас, микролитражли, кичик литражли двигатель ва б.). Цилиндрлари литражи кичик бўлган двигателлар (мас, мотоцикл двигателлари) литражи, кўпинча, см3 ларда ифодаланади. Мас, Асака автомобиль заводила ишлаб чиқариладиган автомобиллар учун Двигатель литражи қуйидагича: «Тико» (уч цилиндрли) — 796 см3, «Нексия» (тўрт цилиндрли) — 1488 см3, «Дамас» (уч цилиндрли) — 796 см3. Автомобиль, самолёт, мотоцикл, спорт қайиқлари пойгаларида улар Двигатель литражи бўйича синфларга бўлинади ва синфсинф бўлиб пойгада қатнашади.