ДЬЯЧКОВ Иван Никитич

ДЬЯЧКОВ Иван Никитич (1905.23.8, ҳоз. РФ Воронеж вилояти Терновка тумани Ново-Троицкое қишлоғи — 1985.18.8, Самарқанд) — зоотехник олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1980), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган зоотехник (1959), қ. х. фанлари д-ри (1969) проф. (1971). Москва қўйчилик ин-тини тамомлаган (1932). Самарқанддаги қоракўлчилик и. т. интида катта илмий ходим, лаб. ва бўлим мудири (1935—60), ин-т директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари (1943—54 ва 1970—75). Илмий ишлари қоракўлчиликда селекция ва наслчилик масалаларига бағишланган. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофти лауреати (1970).

Loading...