ДЮНА

ДЮНА (нем. Dune) — шамол туплаган кум тепалари. Денгиз, дарё, кулларнинг тўзийдиган қумли соҳилларида пайдо бўлади. Дюнанинг шамолга қараган томони сал қия (8—20°), шамолга терс томони тик (30—40°) бўлади. Бал. 10 — 30 м, баъзан 100 м га етади. Дюна шамол таъсирида йилига бир неча м силжиб туриши мумкин. Ғарб адабиётида хар қандай қум уюми, иқлим шароити ва шаклидан қатъи назар, Дюна деб аталади. РФ да чўлдан бошқа ерлар (денгиз, кўл, дарё қирғоқлари, зандр далалари)даги кум уюмлари Дюна дейилади. Шамолга рўпара томони узун ва олдидаги тик томони дўмбоқ бўлиши билан Дюна чўлдаги барханяащан фарқ қилади.

Prev Article

ДЮКЕР

Next Article

ДЮПОНЛАР