ДЮРАЛЮМИНИЙ

ДЮРАЛЮМИНИЙ, дуралюминий, дюраль (нем. Durek — алюминий ва котишмалар ишлаб чиқариш бошланган биринчи шаҳар номидан) — алюминийнинг мис (2,2—5,2%), магний (0,2—2,7%) ва марганец (0,2 — 1,0%)ли қотишмаси. 500° га яқин т-рагача қиздирилгандан кейин сувда тобланади ва табиий ёки сунъий тарзда чиниқтириб мустаҳкамланади. Дюралюминий транспорт ва авиация машинасозлигида конс-трукцион материал сифатида кенг ишлатилади. Дюралюминийнинг коррозияланиш (занглаш) хоссаси юқори бўлмаганлиги сабабли, улардан тайёрланган листларга тоза алюминийнинг юпқа қатлами копланади.