ДЮРКХЕЙМ

ДЮРКХЕЙМ (Durkheim) Эмиль (1858.15.4, Эпиналь – 1917.15.11, Париж) — француз социологи, француз социологик мактаби асосчиси. Индивидуалпсихологик ва биологик йўналишларга қарши чиққан, жамиятга индивидлар мажмуи бўлмаган реаллик деб қараган. Айни вақтда жамиятда «коллектив онг»нинг ҳал қилувчи ролини алоҳида кўрсатган. Меҳнат тақсимотини ижтимоий бирдамликнинг асоси деб ҳисоблаб, ижтимоий низоларни жамият иллати деб талқин қилган. Асосий асарлари: «Ижтимоий меҳнат тақсимоти ҳақида» (1893), «Ўз-ўзини ўлдириш» (1897), «Диний ҳаётнинг оддий шакллари» (1912).

Loading...