ДЮССЕЛЬДОРФ

ДЮССЕЛЬДОРФ — Германиядаги шаҳар, Дюссель дарёсининг Рейн дарёсига қуйилиш ерида жойлашган. Шим. Рейн-Вестфалия ерининг маъмурий маркази, мамлакатнинг йирик иқтисодий марказларидан. Аҳолиси 568,4 минг киши (1998). Дюссельдорф тарихий ман-баларда 12-а. дан, шаҳар сифатида 1288 й. дан тилга олинган. Транспорт йўлларининг муҳим тугуни. Дарё порти, халқаро аэропорт бор. Рурнинг иқтисодий-молиявий маркази. Пўлат эритиш ва прокат и. ч., умумий ва транспорт машинасозлиги, станоксозлик, электротехника, қора металлургия ва кон саноати учун ускуналар и. ч., кимё, ойна, ёғочсозлик, тўқимачилик саноати корхоналари бор. Дюссельдорфда Германиядаги асосий банкларнинг бўлимлари, кўпгина концернларнинг бошқарув органлари жойлашган. Ун-т (1965), тиб-биёт академияси, БА, маъмурий хўжалик академияси, кора металлургия ин-ти, Бадиий, иқтисод ва Гёте музейлари, консерватория, опера театри бор. Дюссельдорф — машҳур немис шоири Гейненинг ватани. Шаҳарда ўрта асрларга оид меъморий ёдгорлик кўп.

Loading...