Э

Э — ўзбек кирилл алифбосининг йигирма тўққизинчи ҳарфи. Тил олди, ўрта кенг лаблашмаган унли товушни ифодалайди. Ушбу унли сўзнинг барча ўрнида учраса ҳам, ёзувда ҳамма вақт Э ёзилавермайди: соф ўзбекча сўзларда ва бир қатор ўзлашмаларда Э сўз бошида фаол қўлланади (эртак, эшик, этажерка, электр), қолган ўринларда саноқли сўзлардагина (менуэт, дуэт, дуэль, диспноэ, каратэ ва бошқалар) ёзилиб, кўп сўзларда бу унли Е ҳарфи билан ифодаланади (кел, терак, феъл; ийе, вале, кафе, клише). Ушбу фонема қайси ҳарф (э ёки е) билан ифодаланмасин, ҳар қандай позицияда бир хил талаффуз этилади.

Loading...