ЭДИРНЕ

ЭДИРНЕ — Туркиянинг ғарбий қисмидаги шаҳар. Эдирне элининг маъмурий маркази. Аҳолиси 119,3 минг киши (2000). Транспорт йўллари чорраҳаси, Қ. х. районининг (ғалла ва бошқалар) савдо маркази. Озиқ-овқат, ип газлама саноати корхоналари мавжуд. Шаҳарга, тахминларга кўра, фракийлар томонидан Одрис номи билан асос солинган. Мил. ав. 4-асрдан 2-аср ўрталаригача қадимий Македония мустамлакаси. Ўша вақтдан Рим босиб олган. Мил. 125 йилда Рим императори Адриан томонидан қайта қурилиб, унинг шарафига Адрианополь деб номланган. 4-аср охири — 14-аср ўрталаригача Византия таркибида бўлган. 14-асрнинг 60-й. ларида Усмонли турк салтанати қўл остига ўтган. 1453 йилгача Усмонли турк салтанати пойтахти. Меъморий ёдгорликлардан 15—17-асрларга оид масжидлар сакданган.

Loading...