ЭДИСОН Томас Алва

ЭДИСОН Томас Алва (1847.11.2, Майлан, Огайо штати — 1931.17.10, УэстОринж, НьюЖерси штати) — электротехника соҳасидаги америкалик ихтирочи ва йирик электротехника компаниялари эгаси. Дастлаб (12 ёшидан) газета тарқатувчи, кейин телеграфчи бўлиб ишлаган. 1868 йилдан ихтирочилик билан шуғулланган. Ахборотларни (биржа курсларини) теле граф орқали узатиш асбобини лойиҳалаган, кўп каррали телеграфлаш бўйича ишлаган, ёзув машинкасини такомиллаштирган, фонограф ихтиро қилган (1877), чўғланма лампани яратган ва А. Белл телефонини такомиллаштирган (1879). Электр билан ёритиш тизимини ишлаб чиққан, электр энергияси билан таъминлашни марказлаштириш устида ишлаган. Кинотехника, т. й., кон ва қурилиш ишларида, кимё ва бошқалар соҳаларга доир лойиҳалари билан қатнашган. Эдисон лойиҳаси бўйича НьюЙоркда дунёдаги биринчи умумфойдаланиладиган ўзгармас ток электр ст-яси қурилган (1882). Эдисон эффекти деб аталган термоион эмиссияни кузатган (1883). Нобель мукофоти лауреати (1915).

Loading...