ЭДРИАН Эдгар Дуглас

ЭДРИАН Эдгар Дуглас (1889.30.11, Лондон 1977.4.8) инглиз физиологи. Лондон Қироллик жамияти аъзоси (1923 йилдан; президенти 1950—55). Кембриж ун-тини, Тринити коллежини тугатган (1915) ва шу коллежда физиологиядан лекция ўқиган (1937 йилдан проф. ; 1951 йилдан ректор). Илмий фаолияти сезги аъзолари ва нерв ўтказувчанлиги электрофизиологиясига оид. Эдриан биринчилардан бўлиб электроникани физиологик тадқиқотларда қўллаган. Нобель мукофоти лауреати (1932; Ч. Шеррингтон билан ҳамкорликда).

Loading...